22.01.2021 09:03
861
«Валенсия» Ла Лиганинг 1-даврасида тўпланган очколари сони бўйича сўнгги 38 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди  

«Валенсия» Испания чемпионатининг биринчи даврасидан ўрин олган сўнгги баҳсда «Осасуна» (1:1) билан дуранг ўйнади. 

Ўтган 19та турда 20 очко тўплаган клуб биринчи даврда жамғарган очколари бўйича сўнгги 38 йилдаги энг ёмон натижасини қайд этди. «Кўршапалаклар»да бундай салбий кўрсаткич охирги бор 1982/83 йилги мавсумга тўғри келади.

Маълумот учун, «Валенсия» 14-ўринда бормоқда, лекин пастки ўриндаги жамоалар – «Эльче» (17 очко) ва «Эйбар»да (19) захира ўйинлари бор.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар