22.01.2021 16:06
5802
Суперлигага чиқишни мақсад қилган «Бухоро» 15 нафар футболчи билан шартнома имзолади

Даврон Файзиев мураббийлиги остида Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Бухоро» жамоаси 15 нафар янги футболчи билан шартнома имзолади.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, жамоа машғулотларида иштирок этаётган Шавкат Саломов (Сурхон), Алишер Саноев (Қизилқум), Суҳроб Неъматов, Сардор Қобулжонов, Амиржон Сафаров (Динамо), Бобур Қосимов (Динамо), Ҳакимхон Аъламхонов (Динамо) ва яна бир қатор футболчилар билан шартнома имзолаган.

«Бухоро» жамоаси 2021 йилги футбол мавсуми олдидан қуйида келтириб ўтилган футболчилар билан расман шартнома имзолади:

1. Саломов Шавкат
2. Саноев Aлишер
3. Нематов Сухроб
4. Кобулжанов Сардор (дарвозабон)
5. Жумаев Миржалол
6. Жўраев Aнваржон
7. Жуманқўзиев Файзуллобек
8. Насимов Шохжахон (дарвозабон)
9. Исроилов Aбдужамол
10. Ўринов Жасурбек
11. Қосимов Бобур
12. Сафаров Aмиржон
13. Aламхонов Ҳакимхон
14. Иззатов Сардорбек (2002 йил)
15. Обидов Раҳимжон (2002 йил).

Қайд этилишича, «Бухоро» яқин кунлар ичида легионер футболчилар билан ҳам шартнома имзолаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифасини қўйиб, жамоа молиявий қўллаб-қувватланишини таъкидлаган эди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар