22.01.2021 15:58
5992
Теглар
ОЧЛ-2021. «Пахтакор» 3-саватчада, ОКМК 4-саватчадан жой олиши мумкин. Қуръа жараёни ва саралашда қайси клублар қатнашиши ҳақида

ОФК Осиё Чемпионлар лигаси 2021 йилги мавсум плей-офф ўйинлари ва гуруҳ босқичи саватчалари ҳақида маълумот берди.

Жорий мавсумдан бошлаб клублар ўртасида Осиёнинг энг нуфузли турнири гуруҳ босқичида 40та клуб қатнашади. Ғарб минтақаси гуруҳ босқич баҳслари 14-30 апрель кунлари марказлашган ҳолда ўтказилиши белгиланган.

«Пахтакор» клуби «Истиқлол» (Тожикистон), «Ал-Ваҳдат» (Иордания), «Гоа» (Ҳиндистон) ва «Истиқлол» (Эрон) билан бирга 3-саватчадан жой олган. Бу клублар бир гуруҳдан жой олмайди.

ОЧЛда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиши мумкин бўлган яна бир клуб - ОКМК эса плей-оффда Қатарнинг «Ал-Ғарафа» клубини мағлуб этса, 4-саватчадан жой олади.

ОЧЛ-2021 саватчалари: Ғарб минтақаси:

1-саватча: «Дуҳайл» (Қатар), «Ал-Ҳилол» (Саудия Арабистони), «Персеполис» (Эрон), «Шаржа» (БАА), «Ас-Садд» (Қатар).

2-саватча: «Ан-Насср» (Саудия Арабистони), «Тракторсози» (Эрон), «Шабаб Ал-Аҳли» (БАА), «Ар-Райён» (Қатар), «Ал-Аҳли» (Саудия Арабистони).

3-саватча: «Пахтакор» (Ўзбекистон), «Ал-Ваҳдат» (Иордания), «Гоа» (Ҳиндистон), «Истиқлол» (Тожикистон), «Истиқлол» (Эрон).

4-саватча: «Аш-Шорта» (Ироқ), «Ал-Ғарафа» (Қатар) – ОКМК (Ўзбекистон) ғолиби, «Ал-Ваҳда» (Саудия Арабистони) – «Эйр Форс» (Ироқ) ғолиби, «Фулад» (Эрон) – «Ал-Айн» (БАА) ғолиби, «Ал-Ваҳда» (БАА) – «Ал-Завраа» (Ироқ) ғолиби.

ОЧЛ-2021. Ўтиш босқичи, плей-офф босқичи.

Гуруҳ босқичи ва 1/16 финал ўйинлари. Қуръа тартиби:

ОФК Чемпионлар Лигаси 2021 мавсуми учун ўринлар тақсимоти:

ОЧЛ Ғарб минтақаси

ОЧЛ Шарқ минтақаси

Қуръа тартиби: Ўтиш босқичи ва плей-офф босқичи

1. Қуръа қоидалари

• Битта мамлакат номидан ишитирок этаётган клублар бир-бирига қарши ўйнаши мумкин эмас.

• Юқори ўриндаги мамлакат клуби кечроқ босқичдан мусобақага қўшилади.

• Ўтиш босқичининг ҳар бир ўйинида энг юқори ўриндаги мамлакат клуби энг паст ўриндаги мамлакат клубига қарши куч синашади.

• ОФК клублари рейтингига кўра юқори ўриндаги мамлакат клуби учрашувга мезбонлик қилади.

• Ўтиш босқичи ғолиби плей-офф босқичига йўл олади. Плей-офф босқичи ғолиби гуруҳ босқичига йўл олади.

2. Иштирокчилар

ОЧЛ Шарқ минтақаси: Гуруҳ босқичидаги 4 ўрин учун 10та даъвогар клуб

3. Ўйинлар жадвали

Қуръа тартиби: гуруҳ босқичи

1. Қуръа қоидалари

• Қирқ (40) иштирокчи клуб ҳар бири тўрт (4) клубдан иборат 10та гуруҳга ажратилади.

- A, B, C, D, Е гуруҳлари: ОЧЛ Ғарб минтақаси

- F, G, H, I, J гуруҳлари: ОЧЛ Шарқ минтақаси

• Битта мамлакат номидан ишитирок этаётган клублар бита гуруҳдан жой олиши мумкин эмас

• Иштирокчи клублар гуруҳлардаги техник мувозанатни ҳисобга олган ҳолда саватчаларга ажратилади.

2. Иштирокчилар

3. Қуръа тартиби

1) Клублар саватчаси: Клублар ўз мамлакатларининг ОФК клублар рейтингидаги ўрнига ва ўзларининг ички чемпионатларда эгаллаган ўринларига кўра тўртта (4) саватчага тақсимланишади.

ОЧЛ Ғарб минтақаси

Маълумот учун, ўйинлар жадвали қуръадан кейин эълон қилинади. ОЧЛ Ғарб минтақаси ўйинлари 14 апрелдан 30 апрелгача, ОЧЛ Шарқ минтақаси ўйинлари 21 апрелдан 7 майгача ўтказилиши режалаштирилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар