21.01.2021 17:55
14777
Роналду совринлар сони бўйича Хавига етиб олди. Совриндорлар ўнлигини Дани Алвес бошқармоқда

«Ювентус» форварди Криштиану Роналду Италия Суперкубогида «Наполи»ни мағлуб (2:0) этиб, навбатдаги совринга эга чиқди.

Ушбу ғолиблик Роналдунинг фаолиятидаги 33-совринга айланди. Португалиялик форвард бу борада «Барселона» собиқ яримҳимоячиси Хавига тенглашиб олди. Улар 9-ўринда боришмоқда.

Совринлар борасида пешқадамлик ҳали ҳамон Дани Алвесда. Бразилиялик ҳимоячи фаолияти давомида 42та совринга эга чиққан.

Энг совриндор футболчилар ўнлиги:

1. Дани Алвес — 42та соврин
2-3. Андрес Иньеста, Максвелл — 37
4-5. Лионель Месси, Райан Гиггз — 36
6. Кенни Далглиш — 35
7-8. Жерар Пике, Витор Баия — 34
9-10. Криштиану Роналду, Хави Эрнандес — 33

Маълумот учун, Криштиану «Наполи» дарвозасига гол уриб, фаолиятидаги 760-голи билан тўпурарлар орасида мутлақ рекордчига айланганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар