19.01.2021 16:00
4849
Теглар
«Женоа» собиқ бош мураббийи «Торино»да иш бошлади

Италиянинг «Торино» клуби 47 ёшли мутахассис Давиде Никола жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.

Италиялик собиқ футболчи, 2010 йилдан буён мураббий сифатида ишлаб келаётган Давиде Николе 2016/2017 йилги мавсумда «Кротоне»ни А Сериядаги ўрнини сақлаб қолишга ёрдам берган бўлса, 2018-2019 йилларда «Удинезе» бош мураббийи сифатида ишлаган. 2020 йилнинг январь ойида «Женоа» бош мураббийи этиб тайинлаган 47 ёшли мутахассис Генуя жамоасини А Серияда олиб қолганига қарамай, ўтган йилнинг 26 август куни истеъфога чиқарилганди. Бу сафар Давиде «Торино»ни қуйи лигага тушиб кетмаслигини таъминлаши талаб этилади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада туринликлар Марко Жампаолони истеъфога чиқарганди. 53 ёшли мураббийнинг клубдан кетишига «Торино»нинг қониқарсиз натижалари сабаб бўлганди.

Маълумот учун, «Торино» А Серияда 18 ўйиндан кейин 13 очко билан 18-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар