19.01.2021 20:11
3418
Рўзимбой Аҳмедов, Илҳом Юнусов, Элдор Магдиев мураббийлик курсида ўқишни бошлади

18-22 январ кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган Республика олий спорт маҳорати мактабида ФИФAнинг Elite Youth ўқув семинари бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

Ушбу семинарда Республикамизнинг барча худудларидан келган 30 нафар мураббийлар қатнашмоқда. ФИФAнинг Elite Youth дастури болалар ва ўсмирларни профессионал футболчи даражасига тайёрлашни назарда тутади, шу сабабли мазкур ўқув семинарга тажрибали ва малакали болалар-ўсмирлар футболи мураббийлари жалб қилинган.

Ушбу курсни ФИФA инструктори Ислом Aҳмедов олиб бормоқда. Унга Юрий Aрслонов ассистентлик қилаётган бўлса, Умид Ҳотамов координаторлик қилмоқда.

Мураббийлик курсида бир қатор собиқ футболчиларнинг таҳсил олаётганлигини кўриш мумкин. Жумладан, Рўзимбой Аҳмедов, Илҳом Юнусов, Элдор Магдиев, Баҳриддин Ваҳобов, Дилявер Абибуллаев, Ойбек Нурбоев сингари собиқ футболчилар семинарда иштирок этган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар