17.01.2021 09:48
12999
Жон О'Ши «МЮ» тарихидаги энг яхши трансферни айтди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Жон О'Ши клубнинг энг яхши трансферини айтди.

«Рио Фердинандни танлаган бўлардим. У жуда барқарор ва асосий таянч ўйинчига айланганди. Шунингдек, у ажойиб тандем эди. 

Рио клубга жуда яхши мослашди, чунки у Англия миллий жамоаси орқали кўпчиликни танирди. Ажойиб харид бўлганди. Одамлар кўпинча унинг нархини (29,1 млн фунт) эслашарди. Аммо у нархига арзийди.

Роналдунинг трансфери ҳам биринчи ўринга яқин туради. Гап икки буюк футболчи ҳақида кетмоқда. Лекин клубнинг эҳтиёжи ва умумий таъсирни инобатга олган ҳолда мен учун Рионинг трансфери биринчи ўринда», – дея О'Шининг сўзларини келтиради Stadium Astro.

Маълумот ўрнида, «МЮ» Фердинандни 2002 йили «Лидс»дан 29,1 млн фунт эвазига сотиб олган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар