16.01.2021 22:46
3383
Теглар
Сульшер «Ливерпуль» билан ўйин олдидан: «МЮ» бир йил аввалгидан кучлироқ. Яхши ҳолатдамиз»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛнинг 19-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Бундай кучли, обрўга эга рақиблар билан баҳслар ҳар доим ажойиб. Жисмоний ҳолатнинг, биринчи ёки охирги ўйин эканлигининг аҳамияти йўқ.

«Энфилд»даги ўйин клуб, футболчилар, мухлислар учун катта аҳамиятга эга. Беллашувни сабрсизлик билан кутяпман, чунки биз яхши формадамиз. 

Премьер-лигада январь ойида биринчи ўринда бўлишдан фойда йўқ. Табриклайдиган ҳеч нарса ҳам йўқ. Фақатгина мавсумни қаерда якунлаш муҳим.

Ҳозир бир йил аввалгидан анча кучлироқмиз. Ушбу мавсумда рақобат янада юқори. Сўнгги йилларда октябрнинг охирига келиб, икки клуб бошқалардан анча олдинда эди», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар