16.01.2021 09:35
4850
Мората: «Болаларимга Роналду билан ўйнаганим ҳақида айтиб бераман»

«Ювентус» ҳужумчиси Альваро Мората жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

«Криштиану билан ўйнаш осон. Уни анчадан бери танийман. Унинг ҳаракатларини ва нима қилишни яхши кўришини биламан.

Мен уни қўриқлайдиган ҳимоячиларни чалғитишга ҳаракат қиламан ва бу унга ёрдам беради, деб ўйлайман. Албатта, у билан ўйнаш ёқимли. У – ҳали ҳам футбол тарихидаги энг зўрлардан бири. Роналду ажойиб, ақл бовар қилмайдиган сифатларга эга. У хоҳлаган жойида ўйнай олади: хоҳ орқароқда, хоҳ марказий ҳужумда.

У билан тандем бўлишдан ҳар куни завқ олишим мумкин ва умид қиламанки, бу узоқ давом этади. Бу – мен учун ғурур. Уни томоша қилиб улғайганман. Бу ерга келганимда у ва Дибала билан ўйнаш ҳақида ўйлардим. Ҳаяжонландим, чунки улар – юқори даражадаги ўйинчилар. Майдон ташқарисида ҳам бизда ажойиб муносабатлар мавжуд. Болаларимга улар билан ўйнаганимни айтиб бераман», – дея Моратанинг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар