16.01.2021 09:33
7672
Фергюсон: «Шукрки, «Ливерпуль»нинг сўнгги икки мавсумдаги ўйинларини кўрганимда, аллақачон нафақага чиққан эдим»

«Манчестер Юнайтед»нинг афсонавий мураббийи Алекс Фергюсон «Ливерпуль» билан қарама-қаршилик ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мен ҳар доим «МЮ» – «Ливерпуль» дербисини мавсумнинг энг яхши ўйини деб ҳисоблаганман. Бу клублар – ютган совринларини қўшганда, Буюк Британиянинг энг муваффақиятли икки жамоаси. 

Шубҳасиз, агар «МЮ» нимадир ютмоқчи бўлса, «Ливерпуль»ни мағлуб этиши керак. Ҳозирги вазият «Абердин»даги давримга ўхшайди. Ўшанда ғолиб бўлиш учун «Рейнжерс» ва «Селтик»дан устун келишим керак эди. Албатта, ғалаба ишончни кучайтиради.

70-80 йилларда «Ливерпуль»нинг муваффақиятлари қойилмақом эди. Ҳар доим қийин йўлни босиб ўтишга мажбур бўлдим ва охир-оқибат ҳаммаси биз учун фантастик якунланди.  

Худога шукрки, сўнгги икки мавсумдаги «Ливерпуль»нинг ўйинларини кўрганимда, аллақачон нафақага чиққан эдим. Улар ғайритабиий ўйнашди. Ушбу клубни доим ҳурмат қилганман ва шундай бўлиб қолади», – дея Фергюсоннинг сўзларини келтиради Goal.

Эслатиб ўтамиз, 17 январь куни АПЛнинг 19-тури доирасида «Ливерпуль» – «Манчестер Юнайтед» баҳси бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 21:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар