15.01.2021 16:20
3761
Погба: «МЮ» ўйин жиҳатдан ҳали «Ливерпуль» билан бир даражада эмас, аммо уларни мағлуб этишга уринамиз»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба АПЛ 19-тури доирасидаги «Ливерпуль»га қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бу мавсумда катта ўсишга эриша олдик ва ўйин жиҳатдан ҳам тобора ривожланаяпмиз. Шунга қарамай, жамоамиз ҳали анча ёш. Ўйин жиҳатдан ҳали «Ливерпуль» билан бир даражага чиқа олмаган бўлсак-да, уларни мағлуб этишга уринамиз. «Ливерпуль» ўтган мавсумда АПЛ чемпионига айланди, ҳозиргача юқори ўринларда бормоқда. Агар якшанба кунги ўйинда уларни мағлуб эта олсак, ўшанда бу жамоа билан бир даражадамиз, дея айта оламиз.

Энг яхши бўлиш учун энг кучлиларни ҳам мағлуб этиш керак. Биз Премьер-лиганинг амалдаги чемпионларини мағлуб этишга интиламиз. Бу рақиб билан ўйин қандай аҳамиятга эга эканлигини жуда яхши биламиз. Турнир жадвалидаги пешқадамликни сақлаб қолишимиз керак. АПЛ чемпионлигини юта олишимизга кўзимиз етади, аммо бу осон бўлмайди», - дея Поль Погба сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Маълумот учун, «Ливерпуль» — «Манчестер Юнайтед» учрашуви 17 январь куни «Энфилд» стадионида ўтказилади. Айни дамда «МЮ» 36 очко билан 1-ўринда, «Ливерпуль» эса 33 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар