14.01.2021 21:59
4367
«Уфа» клуби раҳбари: «Роналду, Месси ва Ўруновни сотиб олишни рад этмасдик»

«Уфа» директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов Остон Ўруновнинг «Спартак»дан қайтарилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Ўрунов ҳақида кўп гапирдим. Остон – жуда яхши футболчи, аммо унинг фаолиятини қаерда давом эттириши ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. 

Биз Криштиану Роналду, Лионель Мессини сотиб олишни рад этмасдик. Шу жумладан, Ўруновни ҳам ўз сафимизга қўшиб олишга йўқ демасдик», - дейди Мурзагулов.

«РБ Спорт» нашри «Уфа» «Спартак»дан ўзбекистонлик яримҳимоячини қайтариш учун 1 миллион евро трансфер пули тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар қилганди.

Ўзбекистонлик футболчи жорий мавсумда «Спартак» сафида 9 ўйинда битта голга муаллифлик қилган. Унинг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар белгиланган.

Аввалроқ, 20 ёшли яримҳимоячига «Рубин» ва «Уфа» клуби қизиқиш билдираётгани, Москва жамоаси Қозон клубидан Ўрунов учун 6 миллион евро сўрагани ҳақида хабар қилинганди. Футболчининг ўзи эса «Рубин»дан таклиф тушганидан хабари йўқлигини билдирган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар