13.01.2021 15:30
5086
Теглар
Сульшер: «МЮ» «Ливерпуль» билан ўйинни интиқлик билан кутмоқда»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия Премьер-лигаси 18-тури доирасидаги якшанба куни ўтадиган «Ливерпуль»га қарши ўйин олди фикри билан ўртоқлашди.

«Албатта, амалдаги чемпион жамоанинг уйига сафар қилаётганимизни яхши англаб турибмиз. «Ливерпуль» сўнгги уч мавсумни ажойиб ўтказди. Бизда ёқимли ҳаяжон бор. Бу ўйинни интиқлик билан кутяпмиз. «Энфилд»даги баҳс биз учун жиддий синовга айланади. Ҳозирда яхши ҳолатдамиз», - дея Сульшернинг сўзларини келтирмоқда BBC.

Маълумот учун, «Бёрнли» устидан эришилган ғалабадан кейин «МЮ» 1221 кунлик оралиқдан сўнг илк марта Премьер-лига пешқадамига айланиб олди. Сульшер жамоаси навбатдаги учрашувни 17 январь куни амалдаги чемпион «Ливерпуль»га қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар