13.01.2021 12:21
2833
Погба: «Олдинда узоқ йўл ва катта ўйинлар бор»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба АПЛнинг 1-туридан ўрин олган «Бёрнли» (1:0) билан қолдирилган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. Ғалаба қозонишни хоҳладик. Бу ерда ўйнаш осон эмас. 3 очко олдик ва бундан жуда хурсандмиз. Аммо олдинда узоқ йўл ва катта ўйинлар бор. Бор эътиборимизни мавсумни ижобий якунлашга қаратамиз.

VAR? Албатта, буни қабул қилиш қийин, лекин профессионал бўлиш керак. Тинчланишимиз, диққатимизни жамлашимиз керак эди. Гол урдик ва ғалаба қозондик.

Магуайрнинг голида нима бўлганини билмайман. Бу ҳаққоний ва ажойиб гол эди. Лекин ҳакам ғалати қарор қабул қилди. Якунда керакли натижага эришдик», – дея Погбанинг сўзларини келтиради BBC.

«МЮ» ғалабадан сўнг очколарини 36тага етказиб, 1221 кун деганда АПЛда карвонбошига айланди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар