13.01.2021 11:29
3253
Пиоли: «Қониқишдан бошқа иложим йўқ, чунки бу 9 кун ичидаги 4-ўйинимиз эди»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли Италия Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган «Торино» (0:0, пенальтилар серияси – 5:4) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мамнун бўлишдан бошқа иложим йўқ, чунки бу 9 кун ичидаги 4-ўйинимиз эди. Аммо «Милан»га характер етишмаган кун бўлмади. 

Албатта, 90 дақиқа ичида ғалаба қозона олмаганимиз ачинарли. Лекин шу билан бирга футболчиларим ҳамон сифатли ўйин намойиш этишмоқда. 5та пенальтининг ҳаммасидан фойдаланиш осон эмас.

Ўз кучимизга ишонамиз ва ўйинлар пайтида доим ижобийликни сақлаймиз. Бу ўз самарасини беради. Ўйинлар қийин, шунинг учун ишонч муҳим», – дея Пиолининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар