13.01.2021 09:57
1830
Неймар Франция Суперкубогида майдонга тушишга тайёр

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар тўпиғидан олган жароҳатидан тикланди.

Бразилиялик футболчи Франция Суперкубоги доирасида «Марсель» билан баҳсда майдонга тушишга тайёр. Шунингдек, ушбу ўйинда жароҳатидан қутулиб, сафга қайтганлардан Преснель Кимпембе, Леандро Паредес ва Данило Перейра ҳам майдонга тушишлари мумкин.

«Неймар ўйнашга тайёр. Якуний қарорни чоршанба куни қабул қиламиз», – дейди парижликлар бош мураббийи Маурисио Почеттино. 

Эслатиб ўтамиз, Неймар 13 декабрь куни «Лион» (0:1) билан ўйинда рақиб аъзоси Тиаго Мендеснинг «подкат»идан сўнг жароҳат олганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар