13.01.2021 14:09
5214
«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси «Байер»га ўтмоқда

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Тимоти Фосу-Менса «Байер» клубига ўтишга яқин, дея хабар бермоқда Daily Mail.

Манбанинг ёзишича, немис клуби 23 ёшли нидерландиялик футболчи билан 3 йиллик шартнома борасида келишувга эришган. Тимотининг «МЮ» билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етиши боис, футболчининг трансфер суммаси 2 миллион еврони ташкил этади. Футболчи Германияга етиб борган ва тез орада шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Фосу-Менса 2014 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» тизимида эди. Футболчи бунгача «Кристал Пэлас» ва «Фулҳэм» сафида ҳам ижара асосида тўп сурганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар