13.01.2021 19:16
3643
Франция клуби Лингард масаласида «МЮ» билан музокарага киришди

Франциянинг «Ницца» клуби «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Жесси Лингардни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея ёзмоқда Sky Sports.

Манбанинг ёзишича, французлар англиялик яримҳимоячини ижарага олиш борасида музокара бошлаган. Бунгача Лингардга «Тоттенҳэм», «Порту», «Реал Сосьедад» ва «Шеффилд Юнайтед» клублари қизиқиш билдираётганди. 

Маълумот учун, Жесси АПЛ жорий мавсумида ҳалигача бирорта ўйинда майдонга тушмаган. Лингард фақатгина Англия лига кубоги доирасида икки ўйинда майдонга тушган. Transfermarkt  футболчининг трансфер баҳосини 10 миллион еврога баҳолаган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар