13.01.2021 18:46
6438
Достонбек Ҳамдамов «Ан-Наср» клубига ўтди

Бирлашган Араб Амирлигининг «Ан-Наср» клуби «Пахтакор» яримҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов трансферини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабар беришича, Достонбек Ҳамдамов «Пахтакор»дан эркин агент сифатида келиб қўшилган. Ўзбекистонлик 24 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи билан 1,5 йиллик шартнома имзоланган. 

Маълумот учун, Дубайнинг «Ан-Наср» клуби БАА Про лигаси 12-туридан кейин 24 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Достон Ҳамдамов БААдаги 3-легионерга айланади. Ҳозирда Отабек Шукуров (Шаржа) ва Азизжон Ғаниев (Шабоб Ал-Аҳли) ушбу чемпионатда фаолият олиб бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар