13.01.2021 19:41
9339
«Барселона» собиқ президенти: «Роналду трансферидан воз кечганимиздан ҳозиргача афсусланмайман»

«Барселона» собиқ президенти, ҳозирда президентлик учун ўз номзодини қўйган Жоан Лапорта 2003 йилда Криштиану Роналдунинг «Барселона»га амалга ошмай қолган трансфери ҳақида гапирди.

«Роналдиньо ва Маркесни сотиб олиш арафасида Рафанинг агентлари бизга Криштиану Роналдуни ҳам тавсия қилишганди. Ўшанда у «Спортинг»да тўп сурарди. Агентлардан бири «Манчестер Юнайтед» португалиялик футболчига 19 миллион таклиф қилгани, агар биз олсак ҳали ҳам 17 миллион еврога сотиб олиш мумкинлигини айтганди. Бироқ ўшанда Роналдиньо учун пулни сарфлаб бўлгандик. Криштиану марказдан кўра, қанотда кўпроқ ўйнарди. Роналдиньо трансфери орқали керакли нуқталарни кучайтирганимиз сабабли Роналдунинг трансферидан воз кечгандик. Бу трансфер амалга ошмаганидан ҳозиргача афсусланмайман», - дея Лапортанинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, Роналду дастлаб «Спортинг»дан «Манчестер Юнайтед»га, Англиядан «Реал»га ўтиб, у ердан 2018 йилда «Ювентус» сафига бориб қўшилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар