12.01.2021 08:59
2737
Сульшер: «Жадвалнинг юқори қисмида турганимизда ҳам «ҳаммаси яхши» деб ўйламаслигимиз керак»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер АПЛ доирасида «Бёрнли»га қарши қолдирилган ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

«Камтар бўлишимиз, кўп меҳнат қилишимиз зарур. Жадвалнинг юқори қисмида турганда ҳам «ҳаммаси яхши» деб ўйлашимиз хато бўлади.

Тажовузкор ўйнаш керак. Бизда рақибга ўз ўйинини кўрсатадиган, тажовузкор, астойдил ҳаракат қиладиган ва ҳар қандай шароитда кураш олиб борадиган футболчилар бор.

Эътиборимизни мавсумни қайси поғонада якунлашга эмас, олдиндаги ўйинга қаратишимиз керак», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар