12.01.2021 14:14
8649
Роналду – миллий чемпионатларнинг XXI асрдаги энг яхши тўпурари. Месси 2-ўринда, Левандовски ўнликда 

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни дунё миллий чемпионатларининг XXI асрдаги энг яхши тўпурари деб топди.

Португалиялик 35 ёшли ҳужумчи 462та гол билан бу борада 1-ўринда қайд этилган бўлса, «Барселона» форварди Лионель Месси 451та гол билан 2-ўриндан жой олган. 

«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович XX асрда 13та, XXI асрда эса 379та гол билан 3-ўринни эгаллаган. Ундан кейинги поғонада «Атлетико» форварди Луис Суарес (332та гол) қайд этилган.

«Бавария» голеадори Роберт Левандовски ушбу рейтингда 285та гол билан 7-поғонадан жой олган. 

Маълумот учун, ушбу рўйхатга фаолияти давомида миллий чемпионатларда энг ками 200та гол урган 58 нафар футболчи киритилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар