11.01.2021 15:53
2469
Сульшер: «Погба, Линделёф, Шоу ва Байи «Ливерпуль»га қарши ўйинда сафга қайтишига умид қиляпман»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер «Бёрнли» ва «Ливерпуль»га қарши ўйин олдидан жароҳатдан тикланаётган Виктор Линделёф, Люк Шоу, Эрик Байи ва Поль Погбанинг майдонга қачон қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Погба, Линделёф, Шоу ва Байи «Бёрнли» билан ўйинда сафга қайта олишига ишониш қийин. Бу футболчиларимиз якшанба кунги «Ливерпуль»га қарши муҳим ўйинимизда сафга қайтишига умид қиляпман», - дея Сульшернинг сўзларини келтирмоқда Goal.com.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» 12 январь куни АПЛ 1-тури доирасидаги қолдирилган «Бёрнли»га қарши сафар учрашувида майдонга тушса, 17 январь куни «Энфилд»да «Ливерпуль» меҳмони бўлади. «Ливерпуль» ва «МЮ» ҳозирда 33 очкодан жамғариб, АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар