09.01.2021 17:43
5146
«Манчестер Юнайтед» футболчисида коронавирус аниқланди

Англия кубоги 3-босқичи доирасидаги «Уотфорд»га қарши ўйин олдидан «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Факундо Пельистрининг топширган тести мусбат натижа берган.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, коронавирус юқтириб олган 19 ёшли уругвайлик форвард 10 кунлик ўзини яккалаш тартибига ўтказилган. Қайд этилишича, «Уотфорд»га қарши кубок баҳсида Факундо Пельистри «МЮ» асосий жамоаси сафидаги дебютини нишонлаши кутилаётганди. 

Уругвайлик яримҳимоячи октябрь ойида «МЮ» футболчисига айланганди. Манчестерликлар Факундо учун Уругвайнинг «Пеньяроль» клубига 8,5 миллион евро тўлаган. У бунгача клубнинг ёшлар жамоасида муваффақиятли тўп суриб келаётганди.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» бугун, 9 январь куни «Олд Траффорд»да «Уотфорд»га қарши кубок учрашувида майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар