09.01.2021 09:35
2268
Левандовски – Бундеслигада бир клубда 182та гол урган 5-ўйинчи

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски Бундеслиганинг  15-турида «Боруссия» М (2:3) дарвозасига тўп киритди.

Gracenote'нинг ёзишича, 32 ёшли польякнинг мюнхенликлар сафида Германия чемпионатида урган голлари 182тага етди ва у Бундеслига тарихида бир жамоада шунча тўп киритган 5-футболчига айланди.

Аввалроқ бундан натижага Ульф Кирстен (182 гол, «Байер»), Клаус Фишер (182, «Шальке»), Юпп Ҳайнкес (195, «Боруссия» М) ва Герд Мюллер (365, «Бавария») эришган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар