09.01.2021 10:30
1980
Флик: «Боруссия хатоларимиз учун жазолади»

«Бавария» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Бундеслиганинг 15-туридан ўрин олган «Боруссия» Мёнхенгладбахга (2:3) қарши баҳсдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Гладбах» жуда самарали ўйнади. Улар хатоларимиздан шафқатсиз тарзда фойдаланишди. Дастлабки 30 дақиқа давомида яхши футбол намойиш этдик.

Баҳс натижасини эпизодлар, аниқроғи, хатоларимиз ҳал қилди: тўпни йўқотиш, ҳимоядаги нотўғри қарорлар. 2:3дан кейин қайта олмадик. 

Мағлубият – футболнинг бир қисми. Шунга қарамай, ўйинга жуда яхши киришдик. Кейин «Гладбах» бўш ҳудудларни ёпди ва қарши ҳужумларда яхши ҳаракатланди», – дея Фликнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар