08.01.2021 11:17
2876
Сульшер Диалло ҳақида: «Унда «МЮ»нинг муҳим ўйинчисига айланиш учун барча зарур фазилатлар мавжуд»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер «Аталанта»дан сотиб олинган 18 ёшли ҳужумчи Амад Диалло Траоре ҳақида фикр билдирди.

«Бизнинг клуб уни бир неча йилдан бери кузатиб боради. Амадни шахсан кузатганман ва  уни футболдаги энг ёш, умидли футболчилардан деб ўйлайман.

«Манчестер Юнайтед» ёш футболчиларни ривожлантириш тарихи билан фахрланади. Бу ерда Амад ўз салоҳиятини юзага чиқариши учун барча шароитлар мавжуд.

Унга мослашиш учун вақт керак бўлади, лекин унинг тезлиги, майдонни кўриш қобилияти ва фантастик дриблинги ёрдам беради. Унда яқин йилларда «МЮ»нинг муҳим ўйинчисига айланиш учун барча зарур фазилатлар мавжуд», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, инлиз клуби ивуарлик футболчи учун 30 млн евро тўлади. Бу қиймат бонуслар ҳисобига ошиши мумкин.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар