07.01.2021 09:14
2661
Сульшер: «Яримфиналда ютқазишимиз психологияга боғлиқ эмас. «Сити» – ҳозир АПЛнинг энг кучли жамоаси»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Англия Лига Кубогининг яримфиналидан ўрин олган «Манчестер Сити» (0:2) билан ўйиндан сўнг фикрларини билдирди.

«Манчестер Сити» кўплаб чиройли голларни уришга қодир. Аммо оддий вазиятларда тўп ўтказиб юбориш хафа қилади. Стандарт вазиятларда етарлича даражада яхши эмасдик.

Кўп вазиятлар яратмадик, аммо рақиб ҳам. Жуда қийин рақибга дуч келдик. Улар яхши ўйнашганида, ғалаба қозониш учун жуда кучли ўйнаш керак. 

Доим финалга яқинлашяпмиз. Ҳозирги «МЮ»нинг мағлубияти бир йил аввалгисидан анча яхши. Яримфиналда ютқазиш психологик жиҳатга алоқадор эмас. Баъзан яримфиналда кучли рақибларини учратасиз. Ва ҳозир «Сити» – Англиянинг энг яхши жамоаси», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар