07.01.2021 08:27
2809
Пиоли: «Рақибнинг иккинчи голидан сўнг курашиш қийин бўлди»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 16-туридан ўрин олган «Ювентус» (1:3) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ҳисоб тенглашгандан кейин ҳам олдинга ўтиб олган рақибга ҳурмат кўрсатишимиз керак. Талаб этилган нарсани қилдик, имкониятлар яратдик. Аммо рақибнинг иккинчи голидан сўнг қайтиш қийинроқ бўлди. 

Ҳимояда яхшироқ ишлашимиз мумкин эди. Мағлубият ҳам фойдали, чунки биз буни анчадан бери ҳис қилмаган эдик.

«Ювентус» дарвозабони ҳисоб 1:1 бўлиб турганда, Далотнинг зарбасидан кейин ажойиб сейв қилди. Кьеза 2-голни ургач, курашиш қийин бўлди.

Йигитлар хафа бўлишди. Уларга далда бериб, бундай шароитларда эришган ютуқлари билан фахрланишлари кераклигини айтдим. Бугун кучли жамоа эканлигимизни намойиш этдик.

Чемпионлик учун кураш? Шу оқшомдан кейин охиригача курашишимиз мумкинлигига амин бўлишимиз керак. Чунки бунинг учун бизда ҳамма нарса бор. Бундай қийин шароитда кўрсатган ўйинимиз даражаси «Милан»нинг қанчалик яхши эканлигини англатади», – дея Пиолининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар