07.01.2021 10:43
2186
Конте: «Ғалати ўйин. Омад юз ўгирди» 

«Интер» бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг 16-туридан ўрин олган «Сампдория»га (1:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Жуда ғалати ўйин бўлди. Пенальтини уролмадик, кейин икки гол ўтказиб юбордик. Албатта, бу муаммоларни келтириб чиқарди. Аммо жамоа жуда яхши ўйнади ва голли вазиятлар яратди.

Баъзида мағлубиятга лойиқсиз, баъзида бугунгидек ҳамма нарса рақиб фойдасига ишлайди. Дарвозабон пенальтини қайтаргандан сўнг ҳам тўп киритишимиз мумкин эди. Аммо Янгнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. 

Хафамиз. Бундан кўпроғига лойиқ эдик, деб ўйлаймиз. Ҳамма нарсани таҳлил қилишимиз керак. Футболчилар бор кучларини беришди, аммо омад биздан юз ўгирди.

Ҳужумда яхши ўйнаяпмиз. Аммо умуман олганда, ушбу мавсумда мувозанат етишмаяпти. Жуда кўп гол ўтказиб юбордик», – дея Контенинг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар