07.01.2021 09:13
2302
Гвардиола: «Бу ЕЧЛ эмас, аммо кетма-кет 4 марта Лига Кубоги финалига чиқиш – ажойиб ютуқ»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Лига Кубогининг яримфиналидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ушбу ғалабани Колин Белл (5 январь куни 74 ёшида вафот этган «Сити»нинг собиқ яримҳимоячиси) ва унинг оиласига бағишлаймиз. «Юнайтед»ни сафарда мағлуб этиш ақл бовар қилмайдиган ҳолат ва биз буни Белл учун қилдик, шубҳасиз.

Жамоа тайёр эди, ажойиб ўйин ўтказдик. Иккинчи бўлимда бироз сусайдик, чунки «Стэмфорд Бриж»даги ўйиндан кейин («Челси», 3:1) бироз чарчаган эдик. Бу Чемпионлар Лигаси эмас, лекин кетма-кет 4 марта Лига Кубоги финалига чиқиш – ажойиб ютуқ.

Менимча, бу мавсумда биринчи марта стандарт вазиятдан гол урдик. Аввал ҳам яқин келганмиз, лекин бугун буни икки бор уддаладик.

Барқарорлик жуда муҳим. Бизда мавсумолди тайёргарлиги тўлиқ бўлмаган ва шу сабабли тикланишга бироз кўпроқ вақт талаб қилинди. Ҳозир формага кирдик, деб ўйлайман.

Финалда ўйнаймиз, аммо кейинги ҳафтада эмас. «Тоттенҳэм» – ажойиб жамоа, аммо биз ҳали бу ҳақда ўйламаяпмиз», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар