06.01.2021 18:56
13138
Фрэнк Лэмпард Ла Лига грандида бош мураббий сифатида ишламоқчи

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард келажакда «Барселона» бош мураббийи бўлишни орзу қилмоқда, дея хабар бермоқда журналист ва инсайдер Гильем Балаге.

«Лэмпард футболчилик фаолиятида Ла Лигада тўп сурмагани сабабли, унинг орзуларидан бири бу – Ла Лигада мураббий сифатида ишлаш. Фрэнк «Барселона»ни бошқаришни орзу қилади», - дейди Балаге.

Балагенинг қайд этишича, Лэмпард 2005 йилда «Челси»дан «Барселона»га ўтишга яқин келган, аммо трансфер амалга ошмай қолган.

Аввалроқ, Лэмпард «Челси»даги кетма-кет қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Лондон клуби сўнгги 6 ўйинда фақат битта ғалабага эришган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар