06.01.2021 20:57
11295
А Серия. Шомуродовнинг голи «Женоа»ни мағлубиятдан қутқара олмади

Италия А Серияси 15-тури доирасида «Женоа» сафарда «Сассуоло»га қарши майдонга тушди.

«Лацио»га қарши ўйиндан фарқли ўлароқ, ушбу баҳсни Элдор Шомуродов «Женоа» асосий таркибида бошлади. 

Учрашувнинг 52-дақиқасида мезбонлар вакили Бога ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада катта саҳнага ўзбекистонлик форвард чиқди. Қанотдан етказилган тўпни Элдор Шомуродов бош билан «Сассуоло» дарвозасига жойлаб, жамоасини мағлубиятдан қутқаришга яқин эди – 1:1.

Аммо бу сафар ҳам Генуя клубининг ҳимоядаги бўш ўйини Баллардини жамоасини муҳим очкодан маҳрум этди. 83-дақиқада Распадори «Сассуоло»га ғалаба келтирувчи голни киритди – 2:1.

Ушбу натижадан кейин «Сассуоло» 29 очко билан ҳозирча 4-ўринга чиқиб олган бўлса, «Женоа» 11 очко билан 19-ўринда қолди.

А Серия. 15-тур
Сассуоло – Женоа 2:1
Голлар
: 1:0 – 52 Бога, 1:1 – 64 Элдор Шомуродов, 2:1 – 83 Распадори.
Сассуоло – Консильи, Рожерио, Мюльдюр, Феррари, Айхан, Журичич (Распадори, 74), Маньянелли (Бурабия, 58), Берарди (Дефрель, 35), Локателли (Обианг, 74), Бога, Капуто (Траоре, 58).
Женоа – Перин, Дзаппакоста, Масьелло (Гильоне, 57), Кришито, Чиборра (Пьяца, 57), Бадель (Ровелла, 58), Радованович, Лерагер, Зайц (Дестро, 82), Скамакка (Гольданига, 71), Элдор Шомуродов.

Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар