05.01.2021 07:45
2543
Рэшфорд – The Guardian талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси

Англиянинг The Guardian нашри «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордни 2020 йилнинг энг яхши футболчиси деб топди.

Маълумот учун, ушбу мукофот йил давомида қийинчиликларни енгиб ўтган, бошқаларга ёрдам берган ва ўрнак кўрсатган ўйинчиларга берилади.

Рэшфорд 2020 йил давомида камбағалларга ва болаларга ёрдам бериш учун бир нечта аксиялар ўтказди. Уларнинг энг асосийси – таътил вақтида мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъмилаш аксияси.

«Карантин пайтида мактаблар ёпилганда, ўша болалар ҳақида қайғурардим. Болалигимда бизда бепул тушликсиз жуда оз озиқ-овқат бор эди. 

Январь ойида белимдан жароҳат олдим ва тикланишнинг дастлабки босқичида турли оилалар билан вақт ўтказдим. Уларнинг яшаши озиқ-овқат талонларига боғлиқ эди.  

Бу қўрқув қандай бўлишини, онамнинг қанчалик қўрққанини  биламан. Шунинг учун болалар ва уларнинг ота-оналари буни бошдан кечиришларини хоҳламагандим», – дейди Рэшфорд.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар