05.01.2021 14:39
6738
Алекс Фергюсон VAR тизимини танқид қилди

«Манчестер Юнайтед» собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон VAR тизимини футбол учун фожиа деб атади.

«Бу фожиа. Ўтган ҳафтада «Лидс» ва «Бёрнли» ўртасидаги ўйинни томоша қилдим. Ушбу ўйинда «Бёрнли»нинг голи «Лидс» дарвозабони уларнинг футболчисига нисбатан қўполлик қилгани учун бекор қилинди. Бу ақлга сиғмайди», - дейди Фергюсон.

Маълумот учун, «Бёрнли» АПЛ 15-тури доирасида «Лидс»га мағлуб бўлди (0:1). Ўйиндаги ягона гол 5-дақиқада Патрик Бэмфорд томонидан пенальтидан киритилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар