А Сериянинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди
Италия А Серияси расмий сайти декабрь ойи якунларига кўра, ой лауреатини эълон қилди.
«Милан» клуби яримҳимоячиси Ҳоқон Чалханўғли декабрь ойи якунларига кўра энг яхши футболчи деб топилган. Туркиялик футболчи ўтган ойда А Сериядаги 5 ўйинда битта гол ва 5та голли узатмага муаллифлик қилди.
Маълумот учун, «Милан» А Серия 15-туридан кейин 37 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Аввалроқ, Чалханўғлунинг миланликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етиши ва келишувни узайтириш борасида томонлар бир тўхтамга кела олмаётгани ҳақида хабар қилинганди.
Турнир жадваллари
Жамоа
G W D Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар