04.01.2021 10:52
3359
Пиоли: «Ювентус» билан ўйин ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 15-туридан ўрин олган «Беневенто»га (2:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Камчиликда қолганимизга қарамай, ғалаба учун ирода, иштиёқ ва ишончни намойиш этдик. Бу – яна бир катта ютуқ.

Рақобатчиларнинг натижалари бизга босим ўтказишига йўл қўймаймиз. 

Четлатилганидан сўнг Тоналини қучоқладим, у бизни камчиликда қолдирганидан хафа бўлди. Видеотакрорларнинг нозиклиги шундаки, баъзи нарсалар секин ҳаракатда жонли эфирдагидан ёмонроқ кўринади. Аммо Сандро бундан сабоқ олади.

Олдинда бизни жуда яхши формадаги икки жамоа кутиб турибди. «Ювентус, «Интер» ва «Наполи» лигадаги энг кучли жамоалар эканлигини айтишда давом этаман. Ўз йўлимиздан боришимиз керак. 

«Ювентус» А Серияда кетма-кет 9 бор ғолиб бўлди ва биздан қолишмайди. Агар апрель ойида ҳам жадвалда етакчи эканлигимизни кўрсак, унда бирор соврин ҳақида гапириш мумкин. Кучимиз шундаки, ўйиндан ўйинга ўтамиз. Ушбу ёндашувни ўзгартирмоқчи эмасман. 

Бизга бир қатор футболчилар етишмаяпти, шу сабабли «Ювентус» билан баҳс қийин бўлади. Аммо нима бўлишидан қатъи назар бу ўйин бутун мавсум натижасини ҳал қилмайди», – дея Пиолининг сўзларини келтиради Sky Sport Italia.

«Милан» – «Ювентус» ўйини 6 январь куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар