04.01.2021 09:32
3431
«Милан» А Сериянинг дастлабки 15та турида тўпланган очколар сони бўйича клуб рекордини ўрнатди

«Милан» Италия чемпионатининг 15-турида «Беневенто»дан (2:0) устун келди.

Opta Sports'нинг маълумотига кўра, бу мавсумда 37 очко жамғарган Стефано Пиоли шогирдлари клуб рекордини ўрнатишди. Яъни бу – «Милан»нинг А Серияда дастлабки 15та турда қўлга киритган энг кўп очкоси. 

Шунингдек, «россонери» А Серияда қаторасига 27та ўйиндан бери (ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда) мағлуб бўлмаяпти.

«Милан» турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги турда 6 январь куни «Ювентус»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар