04.01.2021 16:56
8731
L’Équipe 2020 йил рамзий жамоасини эълон қилди. Месси таркибга киритилмади

Франциянинг L’Équipe нашри 2020 йил якунларига биноан, ўз анъанасига кўра йил жамоасини тузди.

Нашр талқинига кўра, Роналду, Неймар ва Роберт Левандовски йил рамзий жамоасига киритилган бўлса, Лионель Месси рўйхатдан жой олмаган. Аввалроқ, аргентиналик форвард ФИФА талқинига кўра йил жамоасидан жой олган эди.

L’Équipe талқинига кўра, 2020 йилнинг рамзий жамоаси

Дарвозабон: Мануэль Нойер («Бавария»).

Ҳимоячилар: Альфонсо Дэвис («Бавария»), Серхио Рамос («Реал»), Вирджил ван Дейк («Ливерпуль»), Трент Александер-Арнолд («Ливерпуль»).

Яримҳимоячилар: Тиаго Алькантара («Бавария» / «Ливерпуль»), Йозуа Киммих («Бавария»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Неймар («ПСЖ»).

Ҳужумчилар: Криштиану Роналду («Ювентус»), Роберт Левандовски («Бавария»).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар