04.01.2021 11:20
3552
Лэмпард: «Истеъфо? Бу мени ташвишлантирмайди»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 17-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га (1:3) қарши ўйиндан сўнг эҳтимолий истеъфоси ҳақида фикр билдирди.

«Раҳбарият номидан гапирмайман. 

Шартномам, жисмоний ҳолатимиз ва натижаларимизга жавоб бера олмайман. Фақат мураббий сифатида гаплаша оламан. 

Истеъфо чиқарилишим мумкинлиги мени безовта қилмайди. Шунчаки ўйиндан сўнг жамоа билан қийин даврни кутганимдек гаплашдим. Биламан, бу осон эмас.

Бир ой аввал одамлар менга қачон янги шартнома таклиф қилиниши ҳақида гапиришди. Босим доим бўлади. Вазифам – ишлашни ва ўйинчиларни танлашни давом эттириш», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради Goal.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар