04.01.2021 14:32
3102
Андреа Пирло: «Оливье Жиру «Ювентус»га ёрдам бера олган бўларди»

«Ювентус» бош мураббийи Андреа Пирло «Челси» форварди Оливье Жируни ўз жамоасида кўришни исташи ҳақида гапирди.

«Жиру бизга ёрдам бера олган бўларди. Трансфер ойнаси бугундан бошланади. Биз клуб билан қайси футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олиш имконияти борлиги ҳақида гаплашиб олдик. Бу ҳужумчи ҳам бизнинг форвардларимиз билан рақобатлаша олган бўларди», - дея Пирлонинг сўзларини келтирмоқда Goal.

Аввалроқ, франциялик форвардга «Милан», «Интер» ва «Марсель» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди. Оливье «Челси»га 2018 йилнинг январь ойида келиб қўшилган. Форварднинг клуб билан амалдаги шартномаси ёзда ниҳоясига етади.

Маълумот учун, Жиру АПЛ жорий мавсумида 9 ўйинда майдонга тушиб, 3та голга муаллифлик қилган. ЕЧЛда эса 4 ўйинда ўз ҳисобига 5та гол ёзиб қўйган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар