02.01.2021 20:02
1346
Сон ва Кейн АПЛ тарихидаги энг яхши натижани қайд этишди

АПЛ 17-тури доирасида «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Лидс» устидан йирик ҳисобда зафар қучди (3:0).

Учрашувда Сон Ҳён Мин ўзи гол киритиш билан бирга Ҳарри Кейннинг голига ҳаммуаллифлик қилди. Англиялик форвард ҳам кореялик футболчининг голига узатмани амалга оширганди.

Ушбу голли узатма Кейн ва Соннинг жорий мавсумдаги ўзаро 13-ассистидир ва бу АПЛ тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади. Бунгача ҳеч бир тандем бир мавсумда ўзаро 13та ассист амалга оширмаган. Кейн ва Сон бу натижага 16 ўйиндаёқ эришишди.

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» АПЛ 17-туридан кейин 29 очко жамғариб, 3-ўринга кўтарилди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар