30.12.2020 18:10
8487
Капелло Роналду ва Дибалани танқид қилди

Италиялик собиқ мураббий Фабио Капелло «Ювентус» ҳужумчилари Криштиану Роналду ва Пауло Дибалани ҳимояга ёрдам бермаслиги учун танқид қилди.

«Криштиану ҳимоя чизиғига деярли ёрдам бермайди, Пауло ҳам ҳимояланиш шарт бўлганда жамоадошларини қўллаб-қувватламайди. Жамоанинг барча футболчилари уларни ҳужум вақтда қўллаётганида улар ҳам шунга яраша жавоб беришлари керак. «Биз ўз ишимизни қиламиз, қолгани бизнинг муаммо эмас» қабилидаги ёндашув ҳозирги футболга ёт тушунча. Бундай ўйлайдиган футболчи жамоага фойда келтирмайди.

Пирло мен Дель Пьеро билан ишлагандек Дибала билан ҳам шундай ишлайдими? Бу футболчилар орасида ўхшашликлар бор. Мен Дель Пьерони лозим бўлганда захирада қолдирардим», - дея мураббийнинг сўзларини келтирмоқда La Gazzetta dello Sport.

Маълумот учун, «Ювентус» А Серия 13-туридан кейин 24 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар