29.12.2020 19:43
2642
7 ўйинлик танаффусдан кейин Эрлинг Ҳоланд «Боруссия» машғулотларига қайтди

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд жароҳатидан тузалиб сафга қайтган.

Клуб спорт директори Михаэль Цорк норвегиялик форварднинг Бундеслига 14-тури доирасидаги «Вольфсбург»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкинлигини маълум қилди. Ушбу баҳс 3 январь куни Дортмундда ўтказилади.

«Ҳоланднинг тикланиш жараёни муваффақиятли ўтди. У сафга қайтди ва кейинги ўйинга майдонга тушишга тайёр», - дейди Цорк Bild билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, 20 ёшли ҳужумчи «Боруссия»нинг сўнгги 7 учрашувини ўтказиб юборди. Эрлинг жорий мавсумда 14 ўйинда 17та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар