27.12.2020 20:56
1654
Теглар
«Шальке»да сўнгги бир мавсумда 4-мураббий алмашди. Клуб Бундеслигада 29 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти

Германиянинг «Шальке» клуби янги бош мураббийини эълон қилди.

Бунгача «Штутгарт» ва «Тоттенҳэм» клублари фаолият юритган Кристиан Гросс Гелзенкирхен клуби билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади. 66 ёшли мутахассис «Шальке»нинг сўнгги бир мавсумдаги 4-мураббийига айланди. Аввалроқ, Дэвид Вагнер ва Мануэль Баум истеъфосидан кейин Хуб Стевенс 18 декабрдан буён бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритаётганди.

Маълумот учун, «Шальке» Бундеслигада 29 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмай келаяпти. Клуб сўнгги марта 17 январь куни «Боруссия» (М) устидан зафар қучганди (2:0).

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар