27.12.2020 08:47
6430
Франция миллий жамоасининг собиқ устози 10 йиллик танаффусдан сўнг мураббийликка қайтди 

«Нант» Раймон Доменекни жамоа бош мураббийи этиб тайинлади.

68 ёшли мутахасссис клуб билан мавсум сўнгигача мўлжалланган шартнома имзолади. Унинг биринчи ўйини 6 январь куни «Ренн»га қарши бўлиб ўтади. 

Доменекнинг сўнгги иш жойи Франция миллий жамоаси бўлганди. У «учранглилар»ни 2004 йилдан 2010 йилгача бошқарган, 2006 йили жамоани мундиал

финалигача олиб борганди. 

«Нант» 17-турдан сўнг 15 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди. Клуб 8 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти – 4 мағлубият, 4 дуранг.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар