26.12.2020 19:28
4091
АПЛ. «МЮ» сафарда «Лестер»га қарши ўйинда ғалабани қўлдан чиқарди

Англия Премьер-лигаси 15-тури доирасидаги дастлабки учрашувда «Манчестер Юнайтед» «Лестер» майдонига сафар қилиб, муҳим ғалабани қўлдан чиқарди.

Ўйинда ҳисобни 23-дақиқада Фернандешнинг узатмасидан кейин Рэшфорд очган бўлса, 31-дақиқада Барнс фарқни йўққа чиқарди – 1:1.

Иккинчи бўлимда Кавани майдонга тушгач, меҳмонлар ҳужумкорлиги ошди. Айнан уругвайлик форварднинг голидан кейин 79-дақиқада Фернандеш гол уриб жамоасини ҳисобда олдинга чиқарди. Аммо 85-дақиқада яна ҳимоядаги хатолар манчестерликларга қимматга тушди. Варди «Юнайтед» дарвозасини ишғол этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.

Натижада «Лестер» 28 очко билан 2-ўринда қолган бўлса, «МЮ» 27 очко билан ҳозирча 3-ўринда бормоқда.

АПЛ. 15-тур
Лестер – Манчестер Юнайтед 2:2
Голлар
: 0:1 – 23 Рэшфорд, 1:1 – 31 Барнс, 1:2 – 79 Бруну Фернандеш, 2:2 – 85 Варди.
Лестер – Шмейхель, Эванс, Жастин, Кастань, Фофана, Тилеманс, Олбрайтон (Перес, 81), Ндиди, Мэддисон, Барнс, Варди.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Байи, Линделеф (Туанзебе, 66), Шоу, Мактомини, Бруну Фернандеш, Фред, Жеймс (Погба, 54), Марсьяль (Кавани, 75), Рэшфорд.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар