25.12.2020 10:05
3488
«Манчестер Сити» ва «Тоттенҳэм» «Аталанта» яримҳимоячисига қизиқмоқда

«Аталанта» яримҳимоячиси Мартен де Рон фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

90min'нинг хабар беришича, «Манчестер Сити» бир қанча вақтдан бери ўйинчини кузатмоқда ва уни ёзда ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Аммо нидерландияликка «Тоттенҳэм» ҳам қизиқмоқда ва «шпорлар» де Рон билан қишки трансферлар вақтида шартнома имзолашмоқчи.

Таъкидланишича, яримҳимоячининг ўзи ҳам АПЛда қайтишга қарши эмас. У 2016/17 йилги мавсумда «Мидлсбро»да тўп тепган.

29 ёшли футболчи бу мавсумда А Серияда 11та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар