24.12.2020 07:32
3670
Пиоли: «Жамоам билан фахрланаман. Ўйинчиларимни бошқаларга алмашмайман»

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли А Сериянинг 14-туридан ўрин олган «Лацио»га (3:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Доим ғалаба қозонишга интиламиз. Буни уддаладик ва жуда хурсандман. Жамоам билан фахрланаман, улар ақл бовар қилмайдиган ишни қилишмоқда. «Лацио», шубҳасиз, сифатли жамоа. Бизда ғалаба учун имкониятлар борлигини англадик.

«Милан» кўплаб ўйинларда ғалаба қозонди, чунки бизда кучли футболчилар бор. Уларни бошқаларга алмаштирмасдим. Чалхонўғлининг техник томондан устунлиги бор. У – фантастик футболчи, доим нима қилишни билади, шерикларини қидиради. Албатта, бизга Златан каби чемпион етишмаяпти. У билан анча кучлимиз. Буниси аниқ.  

Майдон марказидаги байрам? Футболчиларни Роджетсво байрами билан табриклаш учун йиғдим, чунки энди улар оилалари бағрига кетишади», – дея Пиолининг сўзларини келтиради Football Italia.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар