23.12.2020 16:21
5439
«Спартак» Остон Ўрунов учун «Рубин»дан 6 миллион евро сўраган

Москванинг «Спартак» клуби Остон Ўрунов учун Қозоннинг «Рубин» жамоасидан қанча трансфер пули талаб қилгани маълум бўлди.

Metaratings.ru’нинг хабар беришича, Москва клуби дастлабки музокараларда «Рубин» таклифини рад этиб, Остон Ўруновни қўйиб юбормаслигини маълум қилган бўлса-да, кейинчалик ўзбекистонлик яримҳимоячи учун 6 миллион евро трансфер пули сўраган. Натижада «Рубин» бу трансфердан воз кечишга қарор қилган.

Аввалроқ, «Спартак» клуби ёзда Остон Ўрунов учун «Уфа»га 1,5 миллион евро трансфер пули тўлагани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Жамоа
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар